Жаҳон | 22:40 / 03.10.2017
5690
2 дақиқада ўқилади

Туркия коинот станциясини қурмоқчи

Фото: Flickr / KLMircea

Туркия коинот станциясини қуриш ҳақидаги қарорни қабул қилди, деб айтмоқда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим.

"Коинот станцияси қуриш ҳақидаги қонун лойиҳаси Туркия парламентига кўриб чиқиш учун топширилди", деб айтган бош вазир Эскишаҳир вилоятида вертолётлар учун детал ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросимида.

Йилдиримнинг айтишича, ҳужжат мамлакатнинг тараққиёти ва хавфсизлигини коинот ва авиация технологиялари, аҳоли фаровонлиги учун табиий захираларни аниқлаш ва фойдаланиш  ҳисобига таъминлаш мақсадида қабул қилинган.  

Йилдирим 5-авлоддаги Ғ-35 самолётларининг яратилиши лойиҳасига ҳам изоҳ берди. Ушбу самолёт НАТОга аъзо давлатларнинг умумий маҳсули ҳисобланади.

Самолёт фюзеляжининг марказий қисми АҚШ билан бир қаторда Туркияда TUSAŞ компанияси томондан ишлаб чиқарилади. Компания ишлаб чиқаришни бошлаб юборган. Туркияда, шунингдек, разведка ва зарба берувчи дронлар ишлаб чиқарилиши давом этмоқда, бу эса мамлакатда хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан зарур ҳисобланади.        

Мавзуга оид