Путин бойлар ва ночорлар ўртасидаги тавофутга тушунтириш берди
Россия президенти Владимир Путин ҳозирда бойлар ва ночорлар ўртасида кузатилаётган тавофутни 1990-йилларнинг "шок терапияси" билан тушунтирмоқда. Унинг фикрича, бу ҳолат иқтисодий сиёсатдаги хатолар билан боғланмаган.
"Бу хато эмас, балки Россия иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаси ривожланишидаги тенденциядир", деб айтди Путин "Россия энергетика ҳафтаси" форуми йиғилишида. Путиннинг фикрича, бойлар ва ночорлар даромадлари ўртасидаги тавофут 1990-йилларнинг "шок терапияси" келтириб чиқарган "ёмон тенденция" билан шартланган.
Маълумотларга кўра, россияликларнинг охирги 3 йил ичидаги даромадлари 20 фоизга камайган. 22 млн га яқин россиялик яшаш минимумидан камроқ даромад олади.
2017 йилда раҳбарлар ва етакчи мутахассислар маоши энг кўп миқдорда ошган. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин сентябрь охирида россияликларнинг реал маошлари 2017 йил якунига кўра 3 фоизга, 2018 йил якунига кўра эса 4 фоизга ошишига ваъда берган.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024