Уйдаги “дорихона”
Биламизки, дори-дармон воситаларини дуч келган жойда сотиш билан шуғулланиш инсон саломатлиги билан ўйнашишдан бошқа нарса эмас. Амалдаги қонунларда дори-дармон воситалари билан савдо қилишнинг белгиланган тартиб-қоидалари борки, бу қоидаларни бузишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Афсуски, тадбиркорлик ниқоби остида ноқонуний равишда “дорихона”лар ташкил этиб, аҳоли саломатлигини хавф остига қўяётган баъзи кимсалар ҳам учраб турибди.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Касби тумани бўлими, туман ДСИ ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Ф.Файзуллаева (исм-фамилияси ўзгартирилган) уйида тегишли ҳужжатларсиз дорихона ташкил этганлиги маълум бўлди. Шу куни унинг хонадонидан 239 турдаги, жами 3 млн. 282 минг сўмлик дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Вилоят дори-дармон акциядорлик жамиятининг хулосасига кўра, ушбу дори-дармон воситалари яроқсиз, деб топилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилди ва жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мавзуга оид
22:51 / 26.12.2024
Қиммат сотилаётган дорилар: референт нархларга ёппасига амал қилинмаяпти
20:33 / 25.11.2024
Қиммат сотилган дориларнинг пули харидорларга қандай қайтариляпти?
07:08 / 30.08.2024
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
19:12 / 04.07.2024