Жаҳон | 18:15 / 30.10.2017
20117
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик аёлнинг бурни ичида тиш ўсиб чиқди

Фото: AsiaWire

Хитойлик шифокорлар бурни ичида тиш ўсиб чиққан аёлда жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Daily Mail шу ҳақида хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, бемор кўп йиллар давомида бурун битиши ва қон оқишидан шикоят қилган. Унинг ўзи буни сурункали ринит деб ҳисоблаган, бироқ Хунань провинциясидаги давлат шифохонаси отоларингологлари бунинг асл сабабини топишга муваффақ бўлишди.  

Рентген натижаси аёл бурун бўшлиғининг ўнг томонида ёт жисм борлигини кўрсатган. Шифокорлар у ерга кичик тош кириб қолган деб ўйлаб, уни олиб ташлашга қарор қилишган. Бироқ операция вақтида беморнинг бурни ичида тиш ўсиб чиққани маълум бўлди.

Ҳозир аёл ўзини яхши ҳис қилмоқда, унинг бурнидан қон оқиши тўхтаган, бурун битиши ҳам безовта қилмаяпти.

Фото: AsiaWire

Шифокор-стоматологнинг нашрга маълум қилишича, тишларнинг фақат оғиз бўшлиғида чиқмаслиги ҳолатлари ҳақиқатда мавжуд, бироқ бундай ҳолатлар жуда кам. 

Мавзуга оид