Туркия мухолифати бош вазир Йилдиримни истеъфога кетишга чақирди
Туркиянинг мухолиф Халқ-республика партияси раиси ўринбосари Булент Тезжан мамлакат бош вазири Бинали Йилдиримни ўғиллари Журналистик терговлар халқаро консорциуми (ICIJ)нинг офшор компаниялар фаолияти ҳақидаги ҳужжатларида тилга олингани сабабли истеъфога кетишга чақирди.
ICIJ бир қатор халқаро ОАВ билан 5 ноябрда дунёдаги офшор компанияларнинг фаолияти ҳақида мақолалар чоп этди. Уларда 120 нафар сиёсатчи, жумладан Канада бош вазири, АҚШ президенти маъмурияти, қиролича Елизавета II саройи вакиллари ва Apple ҳамда Uber компаниялари тилга олинган.
Жумладан, ҳужжатларда Йилдиримнинг офшор холдинглар билан алоқаси бўлган ўғиллари ҳақида ҳам маълумотлар бор. ICIJ ҳужжатларига кўра, Эркан ва Булент Йилдирим Мальтада рўйхатга олинган иккита кемасозлик компаниясининг ягона акционерлари ҳисобланар эканлар.
“Қора рўйхатда бош вазирнинг ўғиллари Мальтада компанияларга эгаликлари аниқланди. 2003 йилдан Адолат ва тараққиёт партияси ҳокимияти вақтида тўлов баланси дефицити 17 млрд доллардан 527,8 млрд долларгача ошган. Бу эса партия ҳокимияти вақтида Туркияда пулларга жиддий эҳтиёж мавжудлигини кўрсатади. Бу ҳолатда шундай муаммоларга эга бўлган бош вазир қиладиган ягона иш – истеъфога кетишдир”, деб айтган мухолифат вакили Тезжан журналистларга.
Ўз навбатида Йилдирим ўғиллари номига билдирилган барча айбловларни рад этган ва уларнинг бизнесида ҳеч қандай махфий нарса йўқлигини айтган.
“Мен бутун умрим кемасозлик соҳасида ишлаганман ва сиёсат билан шуғуллана бошлаганимдан кейин ўз бизнесимни фарзандларимга топширганман. Таъкидланишича, улар солиқ тўловларидан бўйин товлаётган эмишлар, ваҳоланки фарзандларим компаниялари Туркияда энг кўп солиқ тўловчи компаниялар орасида бор. Бундай айбловлар ўғилларимни синдириш учун биринчи марта қўйилаётгани йўқ. Менда дахлсизлик бор, бироқ фарзандларимда у йўқ ва агар текширув ўтказиш керак бўлса – хоҳ, молиявий, хоҳ юридик бўлсин, уни бемалол ўтказаверишсин. Бундай баландпарвоз айбловларга эса йўл қўйиб бўлмайди”, деб айтган Йилдирим журналистларга.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024