Фан-техника | 19:40 / 24.11.2017
15620
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S9: Олд панелнинг 90 фоизини экран эгаллайди

Шу ҳафта аввалида тармоқда Samsung компаниясининг бўлғуси флагмани - Galaxy S9'нинг суратлари пайдо бўлди. Смартфон ғилофда бўлгани боис унинг икки камерали олд панелинигина кўздан кечириш мумкин бўлди. Hi-Tech шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.

Афтидан, Samsung Galaxy S9'га биометрик сенсор ўрнатишнинг консерватив вариантида тўхтаган кўринади. Компания ҳозирча бармоқ излари сканерини экранга ўрнатишнинг уддасидан чиқа олганича йўқ, пастки қисмида ўйма бўлган экран ҳақидаги гап-сўзлар эса ўз тасдиғини топмади. 

Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, смартфон ҳошиялари ғилофда кўрингандан-да ингичка. Аноним, лекин ишончли манбалар экран ва смартфон корпуси ўртасидаги нисбат 90 фоиздан ошишини айтишмоқда.

Фото: hi-tech.mail.ru

Бу дегани Galaxy S9 ва S9 + смартфонлари фронтал юзасининг фақат 10 фоизга яқинигина дисплей ҳошиясини ташкил қилишини билдиради, буни тасаввур қилиш қийин. Galaxy S8, S8 + ва Note 8'да эса экран ва корпус нисбати - 84 фоиз атрофида. Қолган рақобатлашаётган ҳошиясиз смартфонлар 82-85 фоиз кўрсаткичлари билан мақтана олади, Xiaomi Mi MIX 2 учун бундан-да катта рақамлар айтилаётган бўлса-да, ҳозирча бунга ишониш қийин.

Шунга қарамай, Samsung январь ойида 90 фоизли экранга эга, барча зарур датчиклар ва фронтал камерани қолган 10 фоизга жойлаган смартфонини тақдим эта олса, 2018 йилдаги етакчиликни қўлга киритади. 

Мавзуга оид