Ўзингизга ёқмайдиган ишдан қандай қилиб завқ олиш мумкин?
Бир неча йил аввал мутахассис, Йель менежмент мактаби профессори Эми Вжесневскига шу мавзу бўйича савол берганман ва унинг берган изоҳи менга анча ишончли туюлган. Вжесневскининг сўзларига кўра, талабалар "улар учун аталган иш тош остида яширин ва агар тошлар бирин-кетин ағдарилса, охир-оқибат топилади, деб ўйлашади".
Harvard Business Review нашри "The Power of Meaning: Crafting a Life that Matters" ("Мазмун қудрати: Маъно касб этувчи ҳаётни яратиш") китоби муаллифи, Стэнфорд университети қошидаги Гуверов институтининг Ben Franklin Circles лойиҳаси раҳбари Эмили Эсфахани Смитнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаса-да, самарали ишлаш мумкинлиги ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Сўровномалар миллиениаллар учун ишдан маъно топиш юқори аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда. Бироқ, Вжесневски тадқиқотининг кўрсатишича, севимли иши билан шуғулланувчилар сони 50 фоиздан камроқни ташкил қилади. Унинг аксарияти талабалари учун яхши иш ва муваффақиятли карьера ҳақидаги ўй-фикрлар - ташвиш, пушаймон ва мутлақ қониқмаслик манбаи.
Улар, тахминимча, аксариятимиз иш орзуимиздагидек бўлмаса ҳам, онгли бўлиши мумкинлигини англаб етмаймиз. АҚШдаги энг кенг тарқалган касблар - сотувчи, ҳисобчи, ошпаз, официант ва офис клерки. Улар камдан-кам ҳолатларда "онглилик" билан боғлиқ, бироқ бу касб эгаларининг ўқитувчилар ва шифокорлар фаолияти билан боғлиқ жойи бор. Уларнинг бари одамларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Ўз ишини бировга фойда келтириш учун имконият сифатида қабул қиладиганлар эса, кўпинча ўз ишинидан қониқиш ҳосил қилади, дея таъкидламоқда Пенсильвания университети қошидаги Уортон бизнес мактаби профессори Адам Грант.
Бу деярли барча компанияларда ишлаб, ҳар қандай лавозимни эгаллаб, маъно топиш мумкинлигини билдиради. Охир-оқибат, аксарият ташкилотлар ҳаётий эҳтиёжларни қондириш учун товар ва хизматларни ишлаб чиқади ва бунда ҳар бир ходим у ёки бу даражада иштирок этади. Асосийси - компаниянгиз ва ўзингиз айнан қандай хизматни тақдим этаётганингизни тушуниш.
Буни қандай амалга ошириш керак? Усуллардан бири - сўнгги фойдаланувчи ёки хизматларни қабул қилувчингиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш. Бир тадқиқот давомида Грант ва унинг ҳамкасблари таълим жараёни тўпланган пуллардан тўланган талаба билан таништириб қўйилган университет колл-маркази фандрайзерлари салоҳиятли қурбонлар билан ҳамкасбларига нисбатан 142 фоизга кўп суҳбатлашишгани ва 171 фоизга кўп пул йиғишгани маълум бўлди. Ташқи ёки ички мижозларми, аҳамиятсиз. Агар сиз уларнинг иши ва ҳаётини енгиллаштиришга кўпроқ эътибор қаратсангиз, ўз ҳаётингиз маъно касб эта бошлаганини сезасиз.
Яна бир усул - ўзингизга ўзингиз ташкилотингизнинг глобал мақсади ҳақида доимо эслатиб туришингиз. 1962 йилда АҚШ президенти Жон Кеннеди дуч келган NASA фарроши билан боғлиқ ажойиб ҳикоя бор. Президент ундан нима билан шуғулланиши ҳақида сўраганида у "Мен одамларни Ойга чиқаришга ёрдам бераман", - дея жавоб берган. "Life is Good" кийим-кечаклари ишлаб чиқарувчиси ўзининг қувноқ одамлар сурати туширилган ранг-баранг футболкалари билан машҳур, бироқ уларнинг мақсади - дунёда ижобий фикрлаш ва одамларга умид бағишлашни кенг тарғиб қилиш, буни ҳатто омбор ишчилари ҳам жуда яхши билишади. Агар сиз бухгалтерлик идорасида меҳнат қилсангиз, сиз одамлар ёки компанияларга солиқ тўлаш каби ёқимсиз ишни амалга оширишда ёрдам берасиз. Фастфудда ошпаз бўлсангиз, оилаларни арзон ва тўйимли егулик билан таъминлайсиз. Бу касбларнинг ҳар бири дунёда ўз ўрнига эга.
Ҳатто компаниянгизнинг миссияси ёки мижозлари сизга илҳом бахш этмаса ҳам, барибир, қандай қилиб сизнинг ишингиз яқинларингизга ёрдам бераётгани ҳақида ўйлаб, керакли тўлқинга созланиб олишингиз мумкин. Мисол тариқасида Мексикадаги купонни қайта ишлаш фабрикаси ишчилари орасида ўтказилган тадқиқотни келтирамиз. Отто Байсхайма номли Олий менежмент мактаби профессори Йохен Менгес бошчилигидаги олимларнинг аниқлашича, ўз ишини зерикарли деб ҳисоблаган ходимлар ишидан қониқиш ҳосил қилувчиларга нисбатан камроқ самара кўрсатган. Бироқ бу эффект ўз фаолиятини (у қандай зерикарли бўлмасин) оиласига ёрдам сифатида қабул қилган биринчи гуруҳ иштирокчиларига таъсир кўрсатмаган. Улар бундай ёндашув билан ишидан завқ олувчи ҳамкасбларидан қолишмаган. Кўпчилик ўз касбига нисбатан шундай муносабатда. У қандай иш бўлишидан қатъи назар, ипотека билан ҳисоблашиш, саёҳат қилиш ёки ҳаётига маъно бахш этувчи иш билан шуғулланишга ёрдам беради. Ҳаммамиз ҳам ҳаётда севимли ишимизни топа олганмиз, деб айта олмаймиз. Бироқ бу бизнинг бемаъни ишга маҳкумлигимизни билдирмайди. Иш ҳақида бошқаларга ёрдам бериш имкони сифатида ўйласак, ҳар қандай касб биз учун аҳамиятга эга бўла бошлайди.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
12:29 / 18.12.2024
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
15:32 / 09.12.2024