Фан-техника | 19:42 / 29.11.2017
7116
3 дақиқада ўқилади

Энди археологларнинг энг яхши ёрдамчиси белкурак эмас, дрон!

Фото:680news.com

Тез орада археологлар белкурак ёки кетмон ёрдамида ер остида яширин қадимги цивилизация қолдиқларини қидириб ўтиришларига ҳожат қолмайди. Бунда уларга махсус рентген-кўзлар билан таъминланувчи, ер остини кўра билувчи  дронлар ёрдам беради. 

Дартмут коллежида археологияни ўрганувчи талабалар яқинда қизиқ бир кашфиёт қилишди. Улар Нью-Ҳэмпширдаги бўм-бўш далада XVIII асрда ўша ерда жойлашган Шейкер қишлоғи қолдиқларини топишди. Улар буни тепаликларни белкуракда қазиш каби эски усуллардан фойдаланмай, амалга оширишди. Ёш археологлар қўрғонлар узра махсус шу тажриба учун ишлаб чиқилган учувчисиз қурилмани ишга туширишди. Қурилма навигацион техника ва махсус термал камералар билан жиҳозланди. Қурилма турли иншоотлар ва ҳатто бир неча метр чуқурликдаги бинолар қолдиқларини ҳам аниқлашга қодир бўлиб чиқди. 

Фото:680news.com
Фото:680news.com

Қурилма тадқиқотчиларга эски биноларнинг кўп деворлари ва пойдеворларининг жойлашувини кўрсата олди. У қачонлардир Шейкер қишлоғида мавжуд бўлган ертўла ва қудуқлар тизимини намойиш қилди. Бу бир неча соат ичида амалга оширилди. Одатда бундай изланишларга олимлар кўп ой вақт кетказишади. 

Маълумки, аэрофотосъёмка бир неча ўн йиллар давомида геолог ва археологлар томонидан қўлланилади. Махсус сунъий йўлдошлар ажойиб суратларни муҳрлайди. Шунингдек, лизар ёки лазер датчиклар ҳам бор. Юқорида қайд этилган технология ва қурилмалар шубҳасиз олимларга янги кашфиётлар қилишга ёрдам беради. Бироқ аэрофотосъёмка жиҳозлари билан таъминланган вертолёт ёки самолётни ўз тасарруфига олиш археологларга осон эмас. Бундай техника қиммат туради, у билан ишлаш ҳам анча қийин. Дронлар пайдр бўлганидан кейин эса олимларга анча енгиллик туғилди. Улар ўз артефактларини мустақил қидиришлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, олимлар сўнгги уч йил давомида айнан дронлар ёрдамида Яқин Шарқ, шунингдек Жанубий Америка ва Осиёда кўп қизиқ кашфиётлар қилишди. 

Фото:680news.com

Шундай бўлса-да, Дартмут коллежи ўқувчилари қурилмани термал камера билан жиҳозлаб, янада илгарилаб кетишди. У тупроқ, ғишт ва тошлар ораси ҳароратидаги фарқлардан фойдаланиб, ер остидаги қурилмалар қолдиқларини осонгина топа олади. 

Мавзуга оид