Араб давлатлари Фаластиннинг халқаро тан олинишига чақиришди
Араб давлатлари лигаси (АДЛ) кенгаши Қоҳирада ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган йиғилиш якунларига кўра 1967 йил 4 июндаги чегараларга эга, пойтахти Ал-Қудсда бўлган Фаластин давлатининг халқаро тан олинишига чақирди.
Араб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини кўриб чиқишни сўрашмоқчи. АДЛ АҚШдан бу қарорини бекор қилишни талаб қилди.
Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича тинч ташаббусни илгари суриш араб қўмитасига Вашингтоннинг бу қарори сиёсий самарасини йўққа чиқариш учун халқаро ҳамжамият, турли халқаро ташкилотлар билан ишловчи комиссияни тузиш вазифаси топширилди.
Араб давлатлари тинчлик жараёни ва ихтилофни икки давлатнинг тинч-тотув мавжуд бўлиши тамойили асосида тартибга солишга содиқликларини яна бир бор таъкидлаб ўтишди.
АДЛ кенгаши вазиятни баҳолаш ва кейинги ҳаракатлар бўйича келишиб олиш учун бир ойдан кейин яна учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Хусусан, араб давлатлари Ал-Қудс бўйича Иорданияда фавқулодда саммит ўтказишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 6 декабрда Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди. Бу қарор минтақадаги бир қатор давлатлар раҳбариятлари томондан қоралаган ва аҳолиси томондан оммавий норозиликлар билдирилишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024