Жаҳон | 12:47 / 11.12.2017
16529
2 дақиқада ўқилади

Истанбулда Абдулқодир Машарипов устидан суд эшитувлари бошланади

Фото: aa.com.tr

Туркияда 2016 йил 31 декабрь куни Истанбулдаги тунги клублардан бирида содир этилган терактбўйича суд жараёни бошланади. Ўртакўй туманидаги Reina клубида содир этилган қўпорувчилик оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 122 одам, шу жумладан 60 хорижлик жабрланган эди. Суд мажлиси Истанбулнинг 27-судида бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги. 

Мазкур жиноий иш бўйича 57 киши қатнашмоқда. Шундан 51 киши, хусусан теракт ижрочиси, ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов айбланувчилар курсисида. 

Истанбул бош прокуратураси терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими прокурори Кўкалп Кекчу назоратида олиб борилган терговдан сўнг, 90 саҳифалик айблов хулосаси судга ҳавола қилинган. 

Хабарларга кўра, прокуратура Машариповни 40 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм этишни ва жазони қаттиқ тартибли қамоқхонада ўташни сўрамоқда. Машарипов тергов вақтида ИШИДга алоқадорлигини тасдиқлаган ва Reina клубидаги терактга қадар бошқа қўпорувчиликларда иштирок этмаганини айтган. 

Машарипов, шунингдек хотини ва болалари билан Сурияга кетишни режалаштирганини, аммо чегара ёпилгани сабабли Истанбулда қолиб кетишга тўғри келганини айтган. 

Мавзуга оид