Фан-техника | 10:33 / 19.12.2017
9949
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчисиз автомобиллардан фойдаланиш бўйича биринчи қўлланма чиқарилди

Фото: China Daily

Пекин маъмурияти ҳайдовчисиз автомобиллардан фойдаланиш бўйича биринчи расмий қўлланмани чиқарди. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.

Қўлланма шаҳар транспорт комиссияси, жамоат хавфсизлиги бюроси ва иқтисодиёт ҳамда ахборот технологиялари бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, ҳужжат автотранспортда «ҳайдовчисиз технологиялар ишлаб чиқишни тезлаштиришга» қаратилган.

Бундай тартиб Хитойдаги хусусий ташкилотларга автопилотда бештагача машинани тест режимида фойдаланиш ҳуқуқини беради. Шу билан бирга, улар йўл синовлари ўтказилишидан аввал махсус ёпиқ зоналарда барча тестларни якунлаши лозим.

Нашрнинг қўшимча қилишича, бошқариш фақат рулда фавқулодда ёки исталган бошқа вазиятда жараёнга аралашиши мумкин бўлган инсон бўлсагина мумкиндир.

Пекин маъмурияти яқин вақт ичида ҳайдовчисиз автомобиллар кириши мумкин бўлган зоналар рўйхатини эълон қилади.

Мавзуга оид