Жаҳон | 11:30 / 21.01.2018
8203
2 дақиқада ўқилади

Lenovo саратонга чалинганларнинг яшаб кетиши даражасини оширмоқчи

Фото: China Daily

South China Morning Post нашрининг маълум қилишича, Хитойнинг Lenovo компаниясининг Ҳонгконгдаги бўлинмаси Digital China Holdings Хитойнинг энг яхши шифохоналари билан саратонга чалинганларнинг яшаб кетиши даражасини ошириш учун бирлашади. Айни вақтда бу даража паст бўлиб, вазиятни яхшилаш учун компания минглаб беморлар ҳақидаги маълумотларни тўплаб, уларни машинавий таҳлил қилмоқчи.

DC Holdings ҳамкорлари орасида Хитойнинг тиббиёт фанлари академияси ва Миллий онкологик марказ бор. Бу ҳамкорлик натижасида 1200га яқин ихтисослашган, шаҳар ва қишлоқ шифохоналаридан олинган онкологик касалликлар ҳақидаги маълумотларни қайта ишловчи энг йирик марказ пайдо бўлиши керак. 

Агар режа муваффақиятли бўлса, бу мамлакатни унинг шаҳарлари ва қишлоқларида ўлимнинг асосий сабабига айланган ва минглаб оилалар учун катта харажатларга сабаб бўлган саратон устидан ғалаба қозонишга яқинлаштиради. Ҳозирда Хитойда саратонга чалинганларнинг тирик қолиши даражаси 30 фоизга яқинни, дунё бўйича бу кўрсаткич 50 фоизни, ривожланган давлатларда 70 фоизни ташкил қилади. Lenovo Хитой бўйича бу кўрсаткични 10 йил ичида 40 фоизгача оширмоқчи.

Мавзуга оид