Дунёдаги барча бойликнинг 80 фоиздан ортиғи Ер аҳолисининг 1 фоизига тегишли
2017 йилда пайдо бўлган барча бойликларнинг тахминан 82 фоизи Ернинг 1 фоиз аҳолисига тегишли. Бу ҳақда RNS Oxfam ташкилоти ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жаҳондаги энг бадавлат одамлар бойлиги ўтган йилда 762 млрд АҚШ долларига кўпайган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда доллар миллиардерлари сонининг бутун тарихдаги рекорд ўсиши қайд қилинди. Айни дамда уларнинг сони 2043 кишини ташкил этмоқда.
«Миллиардерлар умумий бойлигининг тўртдан уч қисми мерос сифатида ўтган. Келаётган 20 йилда, жаҳондаги энг бой 500 киши ўз меросхўрларига қарийб 2,4 трлн АҚШ доллари қолдиради – бу 1,3 млрд киши истиқомат қилувчи Ҳиндистон ЯИМдан ҳам кўпроқдир», - дейилади тадқиқотда.
Ўтган йили Осиё миллиардерлар сони бўйича тарихда биринчи марта АҚШни ортда қолдиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 10.12.2024
Билл Гейтс миллиардер бўлишда ёрдам берган болалигидаги одати ҳақида айтиб берди
23:45 / 09.12.2024
Ҳиндистонлик миллиардерларнинг умумий бойлиги 905 млрд доллардан ошди
18:28 / 04.12.2024
Италия австриялик миллиардер Рене Бенкони ҳибсга олишга ордер берди
21:33 / 24.11.2024