Ўзбек кийим-кечак маҳсулотлари TREND’да
Ҳар қандай бизнес фаолият кичик ишлаб чиқариш жараёнидан бошланиши тажрибада кўп синалган. Мисол учун бундан 9 йил аввал ташкил этилган Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги "Shofirkon Ekvatorial Teks" МЧЖ ҳам фаолиятини маҳаллий аҳоли учун кийим-кечак ишлаб чиқаришдан бошлаган эди. Бугунга келиб 210 нафар мутахассислардан иборат корхона Республикамиз аҳолиси учун хориждан келтирилган сифатли газламалардан тикилган кийим-кечаклар етказиб беришда фаол.
Ўтган йилнинг 1-чорагидан бошлаб ташкилот Миллий банк кредити эвазига ўз фаолиятини кенгайтирди ва ички бозорни 360 000 дона тайёр кийим-кечак билан таъминлаб, йилига 14760,0 млн. сўмлик даромадга эришди. Таъкидлаш жоизки, кредитлар асосан, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ва асбоб ускуналар харид қилишга йўналтирилиб, мазкур корхона ҳам банк маблағини “Juki” тикув машиналари харид қилишга сарфлаган. Умумий қиймати 5000,0 млн. сўмни ташкил этувчи лойиҳа келгусида қўшни давлатлар ва хориж бозори учун сифатли маҳсулот етказишни режалаштирган.
Бу каби йирик бизнес лойиҳалар «Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» доирасида ҳам кенг кўламда амалга оширилиб, банк ва тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижаси турмушимизнинг ҳар томонлама фаровонлигига эришиш йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:48 / 29.11.2024
Қозоғистон Миллий Банки 2022 йилдан бери биринчи марта базавий ставкани оширди
14:52 / 29.11.2024
Ўзбекистонда чиқарилган текстил маҳсулотининг Кувайтга экспорти ортади
07:50 / 19.07.2024
11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди
07:39 / 11.03.2024