Қозоғистонда энг кўп сотилувчи автомобиллар маълум, Ravon учинчи ўринда
Қозоғистон Автобизнеси ассоциацияси 2018 йилнинг февралида энг кўп сотилган топ-10 автомобиль рўйхатини эълон қилди.
Ассоциациянинг таъкидлашича, қозоғистонликлар февралда янги автомобиллар, юк машиналари ва автобусларни сотиб олиш учун 108,6 млн доллар сарфлади. 2017 йилнинг феврали билан таққослаганда сотувлар ҳажми 51,5 фоизга ошди.
Ассоциация маълумотларига кўра, ўтган ойда расмий дилерлар 4133 автомобилни сотишган.
Энг кўп сотилаётган автомобиллар ўнталигида Lada етакчилик қиляпти – 791 автомобиль. Toyota дилерлари 778, Ravon - 511 автони сотган. Тўртинчи ўринда Hyundai 505та автомобиль билан бораётган бўлса, бешинчи позиция «ГАЗ» тижорат техникасида – 211та.
Енгил автомобиль моделлари кесимида ҳамон Toyota Camry етакчи – 257та, иккинчи - Lada Granta (239та), учинчи - Ravon Nexia R3 (237та).
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:01 / 27.12.2024