Ўзбекистон | 12:15 / 27.03.2018
18643
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистон масаласи «Толибон» вакилларисиз ҳал бўлмаслигини айтмоқда

Фото: O'zbekiston24

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Афғонистон масаласини «Толибон» ҳаракати вакилларисиз ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, «Толибон» ҳаракати музокаралар якунига етгунга қадар ҳар қандай қуролли тўқнашувларни тўхташи лозим.

Анжуманда иштирок этаётган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Афғонистон масаласида барча манфаатли томонлар билан муроса зарурлигини таъкидлаган.

«Узоқ йил давом этган урушлар мамлакатни ҳолдан тойдирди. Бугунга келиб, унинг тинчлиги ва минтақада барқарорликка эришиш учун АҚШ барча кўмакни беришга тайёр», дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция​да «Толибон» ҳаракати​ вакиллари иштирок этмаяпти.

Мавзуга оид