Ўзбекистон | 11:21 / 27.03.2018
32876
2 дақиқада ўқилади

Ашраф Ғани Афғонистондаги ИШИД ҳақида маълум қилди

Фото: KUN.UZ

Афғонистондаги ИШИД фаолияти ва уларнинг аъзоларига оид маълумотлар бўрттирилган. Уларнинг сони ҳозирда 2 минг кишидан кам. Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида халқаро конференцияда қилган маърузасида шу ҳақда маълум қилди. 

“Афғонистондаги ИШИД фаолияти ҳақида турли хабарлар мавжуд. Уларнинг айримлари бўрттирилган. Бугунги кунда Афғонистондаги ИШИД жангарилари сони 2000 кишига етмайди. Афғонистон кучлари ҳамкор давлатлар билан биргаликда ИШИДга аъзо 1000га яқин жангарини йўқ қилишга эришди. Бизда жангариларга қарши курашиш борасида сиёсий ирода етарли ва кучли. Шундай экан, глобал майдонда биз бундай таҳдидга қарши биргаликда курашишимиз керак”, - деди Афғонистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Халқаро Форумлар саройида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ўз ишини давом эттирмоқда. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг маърузасидан сўнг, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани нутқ сўзлади. 

Мавзуга оид