АҚШ Сурияга ракета ҳужуми бошланганини расман эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга нисбатан ракета ҳужуми бошланганини билдирди. У бу ҳақда маҳаллий телеканаллар орқали чиқиш қилиб, америкаликларга ахборот берган.
Маълум қилинишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Сурияда қўлланилаётган, деган шубҳа билан топилган кимёвий қуроллар ишлатилишига қарши Пентагон ҳарбий ҳаво кучларини Суриядаги Асад ҳукуматига қарши ишга солмоқда.
«Бу эркак кишининг иши эмас, булар даҳшатли жиноят», дейди президент Трамп Суриядаги кимёвий қуролларни ишлатилишини назарда тутиб. Давлат раҳбарининг айтишича, ракета ҳужумини қўллаган АҚШнинг иттифоқчилари ҳам урушга киришган: улар ҳозирча Франция ва Буюк Британия саналади.
«Кимёвий қуроллардан фойдаланиш тўхтатилиши билан Сурия ҳукуматига қаратилган босим ҳам тугайди», дейди Трамп.
АҚШ етакчиси Сурия иттифоқчилари - Россия ва Эронга ҳам юзланиб, «бегуноҳ аёллар ва болалар ўлими сабабчи» бўлиб қолмасликка чақирди.