Араб давлатлари лигаси бош котиби араб давлатларини бирдамликка чақирди
Араб давлатлари ташқи синовларга қарши курашиш шароитларида уларнинг бирдамлигини талаб қилувчи ягона позиция ишлаб чиқишлари керак. Бундай чорлов билан Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Аҳмад Абу ал-Ғайт АДЛнинг 29-саммити иштирокчиларига юзланди.
АДЛ бош котибининг айтишича, “асосий минтақавий муаммолар бўйича ягона позиция ишлаб чиқиш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш” зарур. Унинг айтишича, “араб давлатлари қаторида бирдамликнинг йўқлиги уларнинг ишларига ташқи томондан аралашувлар кучайганига сабаб бўлган”.
“Биз Фаластин президенти Маҳмуд Аббосни қатъиятлик билан қўллаб-қувватлашимиз ва Исроил томонидан режалаштирилаётган маккор режаларга қарши кураш учун зарур бўлган, фаластинликлар атрофидаги уюшқоқлигимизни кўрсатишимиз лозим”, деб айтган Абу ал-Ғайт. У АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш қарорини калтабинлик деб атаган.
Ал-Ғайт, шунингдек, Сурияда давом этаётган кўп йиллик инқироз учун жавобгарликни Дамашқ зиммасига юклаган ва “ташқи ҳарбий аралашув Суриядаги можарони фақатгина чигаллаштиришини” таъкидлаб ўтган.
АДЛнинг 29-саммити 15 апрелда Саудия Арабистонининг Даҳрон шаҳрида очилди. Саммит кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
20:40 / 16.11.2024