Жаҳон | 19:46 / 18.04.2018
25904
2 дақиқада ўқилади

Кремль Telegram ҳақида: Путин хабардор

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин суднинг Telegram мессенжерини блоклаш ҳақидаги қароридан хабардор. Бу ҳақда РФ етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Журналистлар Песковдан Путинга Telegram блокланиши билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисобот беришгани ҳақида савол билан мурожаат қилишди.

«Тўғри савол, бироқ, албатта, президент суд томонидан блоклаш ҳақида қабул қилинган қарордан хабардор», - дея жавоб қайтарган у.

13 апрель куни Москва шаҳрининг Таганка суди Роскомнадзорнинг Telegram’ни блоклаш бўйича аризасини қаноатлантирди. Бу мессенжер ишлаб чиқувчиларининг ФХХга шифрлаш калитларини топширишдан бош тортгани билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мессенжер сармоядори, Qiwi асосий акциядори Сергей Солонин Telegram IP-манзилларни смартфонлардаги ички функциялар орқали ўзгартириш имконини бериши, ҳамда шунинг учун у Роскомнадзорнинг блоклашга бўлган уринишларига қарамай, ҳамон ишлаётгани ҳақида маълум қилганди.

 

Мавзуга оид