Фан-техника | 09:57 / 26.04.2018
7444
1 дақиқада ўқилади

Амстердамда сақичлардан кроссовкалар ишлаб чиқарилди

Амстердамда таг қисми сақичлардан тайёрланган дунёдаги биринчи кроссовка Gumshoe Amsterdam тақдим қилинди. Ушбу пойабзални ишлаб чиқаришда Амстердам кўчаларидан  йиғилган сақичлардан фойдаланилган.

Лойиҳа Iamsterdam маркетинг компаниясига тегишли бўлиб, у шу тариқа шаҳарнинг ифлосланиши муаммосига эътибор қаратмоқчи бўлган. Фаоллар кўчалардан сақичларни йиғиб, уларни пойабзал ишлаб чиқарувчи Explicit компаниясига олиб боришган. Натижада тагчарми прессланган сақичлардан тайёрланган кроссовкалар яратишга муваффақ бўлинди. Яқин орада ушбу пойабзал савдога чиқарилади. Ҳозирча у қанча туриши номаълум.

Статистикага кўра, Нидерландия пойтахти кўчаларидан ҳар йили 1,5 млн килограмм сақич йиғилади. Бу ерда сақичлар муаммоси сигарет қолдиқлари муаммосидан кейин 2-ўринда туради. Экологлар ҳисоботига кўра, сақич анча узоқ – ўртача 20-25 йилда йўқ бўлиб кетади.

 

Мавзуга оид