Light | 22:09 / 28.04.2018
54584
1 дақиқада ўқилади

Саримсоқнинг яна бир фойдали хусусияти маълум қилинди

Фото: Fotolia / Floydine

Британиянинг Ноттингем университети олимлари саримсоқнинг истеъмол қилиниши саратоннинг баъзи турлари, юрак-томир касалликлари ва иккинчи турдаги қанд касаллигининг ривожланиши хавфини камайтира олишини аниқлашди. 

Саримсоқнинг фойдаси уни тайёрлаш усулига кўра ўзгаради, бироқ олимлар бу усуллардан қайси бири энг яхшиси бўлиши ҳақида бир хулосага келишмаган.

Олимларнинг айтишича, саримсоқнинг олтингугурт сақловчи компонентлари ҳужайра ва тўқималарда газсимон моддалар сигнал молекулаларининг миқдорини ўзгартириши мумкин. Бу молекулалар физиологик ва биокимёвий жараёнларни келтириб чиқаради.

“Бу соҳада касалликлар хавфини камайтириш усулларини топиш ва инсон соғлиғини мустаҳкамлаш учун катта майдон қолмоқда”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Питер Роуз.

Мавзуга оид