Ўзбекистон | 16:35 / 30.04.2018
7479
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – Туркия бизнес-форумида 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутиляпти

Фото: KUN.UZ

Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Туркия бизнес-форумида 50дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтгани маълум қилинганди. Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Қўшма баёнотни имзолади. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24та ҳужжат имзоланди.

Мавзуга оид