Ўзбекистон | 12:53 / 01.05.2018
49409
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеърини ўқиб берди — видео

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кеча Олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати аъзолари олдида чиқиш қилди.

Туркия президенти ўз чиқишини Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» қасидасининг туркча таржимасини айтиш билан бошлади ҳамда депутат ва сенаторларнинг олқишига сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрь ойидаги Туркияга давлат ташрифи чоғида ҳам Эрдўған Абдулла Ориповнинг «Ўзбекистон — Ватаним маним» шеъридан парча ўқиб берган эди.

Мавзуга оид