Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон туркиялик инвесторларни қандай жалб этиши мумкинлигини айтди
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми ҳам ўтказилди. Бизнес форумда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қатнашди ва сўзга чиқдилар.
«Бугун Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Бизнинг мамлакатимиз хорижий бизнес, айниқса туркиялик дўст ва ҳамкорларимизда қайси томондан қизиқиш уйғотиши мумкин, деган савол ҳаммани қийнайди.
Биринчидан, Ўзбекистон бой табиий ва минерал хом-ашё ресурсларига эга бўлган давлатдир. Энди Ўзбекистоннинг хом-ашё ресурсларидан биргаликда, ҳамкор бўлиб фойдаланишимиз вақти келди.
Иккинчидан, биз Туркия ва бошқа қатор давлатлар фуқаролари ҳамда тадбиркорлари учун кириш визаларини бекор қилиш тўғрисида тарихий қарор қабул қилдик. Бу қарор туркиялик ҳамкорлар билан инвестиция, савдо-сотиқ ҳамда туризм соҳаларидаги алоқаларимизни янада фаоллаштиришига ишонаман.
Учинчидан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан сизларнинг сармояларингизни рағбатлантириш ва тўлиқ ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бизнес ривожига ғов бўлиб турган кўплаб тўсиқлар олиб ташланди. Туркиялик ишбилармонларнинг мамлакатимизда самарали фаолият юритиши учун орамизда бўлган баъзи бир тушунмовчилик ва ишончсизлик кайфиятига барҳам бериш мақсадида биродарим Эрдўған жаноби олийлари билан бир ярим йил давомида кўп иш қилдик ва бу жараёнларни яна давом эттирамиз.
Тўртинчидан, Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича энг қулай шароит яратиш учун қатъий ва ишчил қадамлар қўйилмоқда. Жумладан, хорижий инвесторлар даромадларини қайтариб олиб чиқиш учун барча тўсиқлар бартараф қилинди», - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия ўртасида йигирмадан ортиқ ҳужжат имзолангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024