Ўзбекистон | 00:44 / 02.05.2018
6057
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида жиноятчиликка қарши курашга доир ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия вазирлик ҳамда идоралари икки мамлакат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Тоййиб Эрдўған музокаралари якунларига кўра жиноятчилик ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 

Хусусан, Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни имзолашди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Туркия молия вазирлиги қошидаги Молиявий жиноятларни тадқиқ қилиш қўмитаси жиноий йўллар орқали қўлга киритилган даромадлар ва терроризмни молиялаштиришга доир оператив маълумотлар алмашиш бўйича англашув меморандумини имзолашди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Туркия Адлия вазирлиги экстрадиция тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни имзолашди. 

Мавзуга оид