Ўзбекистон | 17:15 / 10.05.2018
55367
1 дақиқада ўқилади

9 майда уруш фахрийларига қайси давлатда энг кўп моддий ёрдам берилди?

Хотира ва Қадрлаш куни — 9 май куни МДҲ давлатларида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги кенг нишонланди ва уларнинг барчаси уруш фахрийларга бир мартада тўлаб бериладиган моддий ёрдам бериш ҳақида давлат раҳбари ёки ҳукумат қарорлари чиқарилди.

Унга кўра, энг катта миқдордаги моддий ёрдам (1549 АҚШ доллари миқдорида миллий валютада) Қозоғистонда берилган бўлса, ўзбекистонлик уруш фахрийларига берилган 5 миллион сўм (620 АҚШ доллари) миқдоридаги моддий ёрдам бу борадаги кўрсаткичлар ичра иккинчи бўлиб турибди.

Шунингдек, интернетда тарқатилган расмий маълумотлар асосида тўпланган хулосаларга кўра, фахрийларга Озарбойжонда — 587 доллар, Қирғизистонда — 220 доллар, Тожикистонда — 170 доллар, Россияда — 159 доллар, Молдовада — 60 доллар, Украинада — 48 доллар, Туркманистонда — 11 доллардан моддий ёрдам берилган.

 

Мавзуга оид