Жаҳон | 23:35 / 13.05.2018
7658
1 дақиқада ўқилади

Фаластин Ал-Қудс бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказилишини талаб қилди

AP/Nariman El-Mofty

Фаластин 16 май куни Ал-Қудс бўйича Араб давлатлари лигасининг фавқулодда йиғилиши ўтказилишини талаб қилди. Бу ҳақда Фаластиннинг АДЛдаги доимий вакили, Қоҳирадаги элчи Диёб ал-Ляуҳ маълум қилди.  

Унинг айтишича, АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши бўйича қонунга хилоф ва халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюцияларига зид келувчи қарорига қаршилик кўрсатиш учун АДЛга аъзо давлатлар билан лига кенгашининг доимий вакиллари иштирокида муддатдан ташқари учрашув ўтказилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда. АДЛ йиғилиши якунларига кўра, Вашингтоннинг бу қадамига қарши амалий чоралар ва ечимлар тайёрланиши керак бўлади.

14 майда, Исроил ташкил этилган куни АҚШнинг Исроилдаги элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши муносабати билан тантанали маросим ўтказилмоқчи.

Мавзуга оид