Жаҳон | 09:59 / 21.05.2018
16440
2 дақиқада ўқилади

Клинтон «русларнинг қулоқчини» билан мақтанди

АҚШ собиқ давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Ҳиллари Клинтон Йель университети битирувчилари олдида чиқиш қилиб, «русларнинг қулоқли телпаги»ни кўрсатди. Бу ҳақда ABC News хабар қилган.

Шу тариқа, Клинтон университетнинг битирув кечасига ноодатий бош кийимлар кийиш анъанасига қўшилди.

«Мен сизлар анъанага амал қилишингизни кўрмоқдаман. Шунинг учун телпак олиб келдим. Русларнинг телпагини», - деди Клинтон. У трибуналар ортидан қизил юлдуз тасвирланган қулоқчинни олиб, барчага кўрсатган. 

Томошабинлар Клинтоннинг бу хатти-ҳаракатини ҳайқириқлар ва қарсаклар билан қарши олишди.

«Агарда сизлар улардан ўтиб кета олмасангиз, унда уларга қўшилинг», - дея хулоса қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Клинтон Эрон бўйича қарорни танқид остига олганди

 

Мавзуга оид