Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби қандай?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамасида “Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, фильмни оммавий намойиш қилиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан оммавий намойиш қилинадиган фильмлар;
давлат буюртмасига асосан яратилган фильмлар;
фестивалларга, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар;
шахсий мақсадларда оилавий кўриш учун тайёрланган, оммавий намойиш қилинмайдиган фильмлар.
Қуйидагилар фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:
фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда қонун ҳужжатларига, жумладан, тадбиркорлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, фильмлардан фойдаланганлик учун муаллифларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда (жойларда) фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартибига риоя қилиш;
фильмда зўравонликни, порнографияни тарғиб қилмаслик, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни хамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатмаслик;
фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг руҳий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошқа техник усулларнинг бўлмаслиги.
Рухсатнома олингунга қадар ариза берувчилар ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоқларида, афиша стендларида фильмнинг оммавий намойишини ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисида эълон қилишга чипталарни сотишга ҳақли эмаслар.
Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;
б) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк номи ва банкдаги ҳисоб рақамини;
в) ариза берувчининг фильмдан фойдаланишга ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мутлақ ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисида шартнома, фильмни яратиш, тарқатиш, оммавий намойиш этишга берилган лицензия шартномаси);
г) оммавий намойиш этишга мўлжалланган фильмда фойдаланилган мусиқа асари тўғрисида маълумот (бастакор, фойдаланилган асарнинг номи, фильмдаги овознинг давомийлиги);
д) фильм тўғрисида маълумотлар (фильм аннотацияси, номи, бадиий сценарий муаллифи, режиссёр, бастакор, рассом, оператор, асосий рол ижрочилари, ишлаб чиқарилган мамлакат, ишлаб чиқарган киностудия, ишлаб чиқарилган йили, серияси сони, метражи, дақиқаси, ранги, жанри);
е) фильм ёзилган электрон ташувчилар (Blu-ray-диск ёки DCP) тегишли сифатдаги (тасвир ўлчамлари формати 2К (2048х1152) ва овоз ўлчамлари формати – dolby surround 5.1 дан кам бўлмаган) нусхаси кўриб чиқиш ва кейинчалик сақлаш учун тақдим қилинади;
ё) рухсатнома олинганлиги учун белгиланган йиғим ариза берувчи томонидан тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси.
Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар ваколатли орган томонидан 15 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Рухсатнома чекланмаган муддатга берилади. Рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим ваколатли орган ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Фильминг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун – ваколатли орган томонидан эксперт комиссияси ташкил этилади.
Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
ариза берувчининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатнома бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
14:03 / 11.12.2024
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
07:51 / 07.12.2024
Тбилисида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди
09:10 / 04.12.2024
Гуржистонда полиция парламент биноси яқинида намойишчиларни тарқатмоқда
09:06 / 03.12.2024