Жамият | 14:59 / 08.06.2018
24442
2 дақиқада ўқилади

Уйда туғилган болага гувоҳнома тайёрлаш учун пора олган врач-гинеколог қўлга олинди 

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, уй шароитида туғилган бола учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган врач-гинеколог қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Когон шаҳрида яшовчи фуқаро, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро шаҳридаги 7-сонли поликлиникада врач-гинеколог вазифасида ишловчи “З” исмли аёл унинг қорнидаги ҳомиласини уй шароитида туғдирганлигини, бунинг эвазига 400 АҚШ доллари олганлигини, ҳозирда боласининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги сабабли унга вилоят Тиббиёт бирлашмасида ишловчи танишлари орқали гувоҳнома тайёрлаб бериши мумкинлигини, бунинг учун эса, 300 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу “З” исмли аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Мазкур ариза юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида, 1981 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 114-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган, Бухоро шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиникада акушер-гинеколог врач вазифасида ишловчи З.О ариза муаллифидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Шунингдек, Тиббиёт бирлашмасида оператор вазифасида ишлаб келаётган, 1994 йилда Когон туманида туғилган М. А ҳам ўзининг жиноий шериги З. О дан ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.

Мавзуга оид