Жаҳон | 23:52 / 29.06.2018
12937
2 дақиқада ўқилади

Ғарб мусиқий таҳлилчилари 21-асрнинг энг яхши қўшиқлари рейтингини тузишди

Фото: Fotolia / Andrew Bayda

Мусиқий таҳлилчилар 21-асрнинг энг яхши қўшиқлари рейтингини тузишди. Ушбу рўйхат Rolling Stone нашри сайтида эълон қилинган.

Таъкидланишича, нашр таҳририяти мусиқачилар, продюсерлар ва танқидчиларга 2000 йилдан кейин чиққан “энг яхши қўшиқлар”дан иборат ўз рўйхатларини тузишни сўраган. Сўнгра жавоблар таққослаб чиқилиб, якуний рейтинг тузилган.

Рейтингга кўра, 1-ўринни америкалик қўшиқчи Бейонсенинг “Crazy in Love” қўшиғи эгаллаган. Бу қўшиқ Бейонсенинг 2003 йилдаги илк альбоми “Dangerously in Love”да пайдо бўлган. Қўшиқ унинг турмуш ўртоғи, реп ижрочи Жей-Зи иштирокида ёзилган.

Британиялик қўшиқчи M.I.A.’нинг “Харобалардан чиққан миллионер” фильми учун саундтрек бўлган “Paper Planes” қўшиғи 2-ўринни эгаллаган. 3-ўринга “The White Stripes” рок-гуруҳининг “Seven Nation Army” қўшиғи қўйилган.

Шунингдек, етакчи ўнталикдан Outkast дуэтининг “Hey Ya!” композицияси, Жей-Зининг “99 Problems”, АҚШнинг Yeah Yeah Yeahs инди-гуруҳининг "Maps", Канье Уэстнинг "Runaway", британиялик қўшиқчи Аделнинг "Rolling in the Deep", янги зеландиялик қўшиқчи Лордининг "Royals" ва The Strokes гуруҳининг "Last Nite" қўшиқлари жой олган.

Мавзуга оид