Спорт | 19:00 / 08.11.2018
19667
2 дақиқада ўқилади

"Таслим бўлишни ўйламаяпти". Шумахернинг рафиқаси унинг ҳолати тўғрисидаги сирни очди

Фото: Getty Images

Германиялик қўшиқчи Саша Хершенбах 2013 йилда бошидан жиддий жароҳат олган машҳур пойгачи Михаэл Шумахерга бағишлаб "Курашиш учун туғилган" деб номланган қўшиғини куйлади.  Шундан сўнг хонандага Шумахернинг турмуш ўртоғи Кориннадан мактуб келди. Мактубда жаҳоннинг етти карра чемпионининг ҳолати ҳақида бир неча йилдан бери сир сақланаётган маълумот битилган.

“Мен жавоб келишини кутмагандим, аммо уйимга Коринна ўз қўли билан ёзган мактуб келди. У менга қўшиқ учун миннатдорлик билдирган ва бу қўшиқ унинг оиласига оғир дамларида ёрдам берганини ёзган”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Postimees. — У Шумахернинг соғлиги тўғрисида очиқ гапирмаган, аммо мактубда умид йўқолмаганини англатувчи қуйидаги гап ёзилган: "Шумахер тикланишда давом этмоқда, у таслим бўлишни ўйламаяпти".

Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йилда тоғ-чанғи курортида бошидан жароҳатланган. У узоқ вақт давомида комада ётди. Унинг оиласи спортчининг аҳволи ва қаерда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти.

Мавзуга оид