Парижда Франциянинг ЖЧ-2018’даги ғалабаси шарафига метро станциялари қайта номланди
Париж шаҳар транспорт бошқармаси футбол бўйича миллий терма жамоанинг ЖЧ-2018’даги ғалабаси шарафига метронинг 6 станциясини вақтинчалик қайта номлашга қарор қилди. Жумладан, иккита станция терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам ва биттаси жамоа сардори Уго Льорис номига қайта номланди.
Станциялар аввалги номи деярли сақланиб қолган ҳолда сўз ўйинидан фойдаланган ҳолда қайта номланган. Мисол учун, Victor Hugo станцияси Уго Льорис шарафига Victor Hugo Lloris (Виктор Уго Льорис) деб, Дешам шарафига эса Notre-Dame des Champs станцияси Notre Didier Deschamps (Бизнинг Дидье Дешам), Сhamps-Elysees – Clemenceau станцияси Deschamps Elysees – Clemenceau (Дешам Элизе - Клемансо) деб номланган.
Шунингдек, Charles de Gaulle – Etoile станцияси On a 2 Etoiles (Бизда энди иккита юлдуз бор), Avron эса Nous Avron Gagne (Биз Авронда ютдик), Bercy эса Bercy les Bleus (Раҳмат, Кўклар) деб қайта номланган.
Шунингдек, Лондон метросиниинг Southgate (Саутгейт) станцияси Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллагани шарафига 2 кунга жамоа бош мураббийи шарафига Gareth Southgate (Гарет Саутгейт) деб қайта номланиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
21:29 / 22.12.2024
Дунёга машҳур «Мона Лиза»ни ким ва қандай ўмариб кетганди?
00:01 / 08.12.2024
Зеленский Парижда Трамп ва Макрон билан учрашди
16:09 / 30.11.2024
Париждаги машҳур Нотр-Дам соборида 5 йиллик реставрация якунланди — суратлар
08:31 / 14.11.2024