Жаҳон | 20:57 / 18.07.2018
9150
1 дақиқада ўқилади

Таиланддаги ғордан қутқарилган болаларга уйларига қайтишга рухсат берилди

Фото: REUTERS

Таиландда 2 ҳафтадан кўпроқ вақт ғорда қолиб кетган ва қутқарилганларидан кейин Чианграй шаҳрида карантинда бўлган 12 ўсмир ва уларнинг мураббийига 18 июль кечки пайт “Таиланд, олға бор” телекўрсатувидан олдин шифохонадан чиқишларига рухсат берилади. Улар бу кўрсатувда иштирок этишлари режалаштирилган.

Аввалроқ болалар шифохонадан 19 июлда чиқарилишлари маълум қилинган.

Кўрсатувда, шунингдек, болаларнинг оила аъзолари, уларни қутқаришда иштирок этган ғаввослар ва даволаган шифокорлар иштирок этишади. Улар Тхам Луанг ғорида 23 июндан 10 июлгача кечган барча воқеалар ҳақида сўзлаб беришади. 

Кўрсатув мамлакатнинг барча телеканаллари орқали давлат мадҳияси янграгач, маҳаллий вақт билан соат 18.00да бошланиши белгиланган.

Мавзуга оид