Жаҳон | 17:11 / 25.07.2018
6690
1 дақиқада ўқилади

Fiat ва Ferrari собиқ раҳбари вафот этди

Фото: KUN.UZREUTERS/Max Rossi

Fiat Chrysler Automobiles концерни собиқ раҳбари Сержо Маркионне 66 ёшида Цюрихдаги касалхонада вафот этди. Бу ҳақда чоршанба куни Reuters хабар берди.

«Афсуски, энг ёмон хавотирлар амалга ошди. Сержо Маркионне вафот этди», - дея FCA бошқаруви раиси Жон Элканнинг сўзларини келтиради агентлик.

Душанба куни Италия матбуоти Маркионненинг аҳволи «оғир, аммо барқарор» экани ҳақида хабар тарқатди. 66 ёшли топ-менежернинг соғлиғи нима сабабдан ёмонлашгани ошкор этилмаяпти. Фақатгина июнь ойи охирида Цюрих клиникасида елкасидан жарроҳлик амалиёти ўтказгани хабар берилган.

Аввалроқ, FCA Майк Мэнли янги бош ижрочи директор этиб тайинланганини эълон қилди, у Сержо Маркионненинг ўрнини эгаллади. Бундай қарор шанба кунги шошилинч йиғилишда, Маркионе соғлиғининг кескин ёмонлашиши фонида қабул қилинди.

Мавзуга оид