Жамият | 16:45 / 03.08.2018
10668
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда «Кобальт» ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Иллюстратив фото

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 2 август куни Ангрен шаҳар Логистика марказида яшовчи Г.Л. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини “Жиззах-Пахтакор-Гагарин” йўлининг 83-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, “Ипак йўли” МФЙда яшовчи мактаб ўқувчиси Х.М.ни уриб юборган.

Натижада Х.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид