Жаҳон | 23:57 / 11.08.2018
46353
2 дақиқада ўқилади

Рубль курсининг тушиб кетиши сабаби маълум қилинди

Фото: GLOBAL LOOK press/Nikolay Gyngazov

Рубль курси нафақат янги санкциялар киритилиши эҳтимоли, балки Россия валютасининг одил курси пасайиши сабабли ҳам тушмоқда. Райффайзенбанк таҳлилчилари ана шундай хулосага келишди, деб хабар бермоқда РБК.

«Рублга интервенциялар билан бирга хусусий сектор томонидан капитал олиб чиқиб кетилишининг кучайиши салбий омил сифатида таъсир кўрсатмоқда, Марказий банкнинг маълумот беришича, июлда бу кўрсаткич 4,2 миллиард долларни ташкил этган», — дейишмоқда экспертлар. 

Миллий валюта қадри пасайишининг яна бир омили эса 37,6 миллиард долларлик ташқи қарзнинг сўндирилиши ҳам бўлиши мумкин. «Шундай қилиб, рублнинг пасайиши салоҳияти сақланиб қолмоқда (санкциялар эълон қилинган айтда спекулятив ҳаракат шаклланиши мумкин)», — деб хулоса қилишди таҳлилчилар.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, нефтнинг ҳозирги нархи ва капитал чиқиб кетишининг кучайиши сабабли одил курс 12-17 фоизга камроқ бўлади.
Рубль курси жума куни Москва биржасида савдолар очилганида долларга нисбатан 67 рублдан пасайиб кетди ва икки йил ичидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.  

Мавзуга оид