Манчестер: Отишма натижасида 10 киши жароҳатланди
Британиянинг Манчестерида рўй берган отишмадан кейин 10 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилди, дея хабар бермоқда маҳаллий полиция.
Воқеа шаҳарнинг жанубий қисмидаги Мосс Сайд туманида содир бўлган. Ҳодиса жойи ўрганилмоқда, полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда ва видеокузатув камераларидаги ёзувларни кўздан кечирмоқда.
Полициячиларнинг маълум қилишича, отишмадан бир неча соат аввал у ерда Кариб карнавали ўтказилаётган бўлган, шу боис кўчаларда одам кўп бўлган.
"Айни дамда бир неча киши турли жароҳатлар билан шифохонада. Жароҳатларнинг аксарияти инсонлар ҳаётига хавф соладиган даражада эмас", - дейилади манбада.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ.
Таъкидлаш жоизки, воқеа содир бўлган жой бир неча йиллар давомида гиёҳванд моддалар ва қуроллар савдоси қайд қилиниши билан ном қозонган.
Мавзуга оид
17:50 / 19.12.2024
Абхазия парламенти олдида отишма юз берди. Бир депутат ҳалок бўлди
16:47 / 17.12.2024
АҚШ мактабидаги отишмада ўқитувчи ва ўқувчилар ҳалок бўлди
10:32 / 17.12.2024
Висконсиндаги мактабда юз берган отишмада уч киши ҳалок бўлди
23:52 / 26.11.2024