Жаҳон | 19:18 / 13.08.2018
11956
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған: АҚШ Туркиянинг ортидан пичоқ урмоқчи  

АҚШ Туркиянинг ортидан пичоқ урмоқчи, деди Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бир томондан иттифоқчидек ҳаракат қилмоқда, бошқа томондан эса «ўзининг стратегик шеригининг оёғига ўқ узмоқда». «Биза НАТОда биргамиз, кейин эса ортимиздан пичоқ уришга уриняпсиз», — деди у. 

Шу билан бирга Эрдўған миллий валюта — турк лираси тез орада қулашдан тўхтайди ва меъёрий даражага қайтади деб ҳисоблайди. Президент шунингдек, мамлакат иқтисодиётига ҳужум давом этишини кутмоқда, деб ёзади Reuters.

Турк лираси бир неча ҳафтадан бери қийин аҳволда турибди, бироқ деярли 20 фоизга қулаш атиги бир куннинг ичида юз берди - бу Туркия иқтисодиёти учун рекорд. Президент Эрдўған фуқароларни банкларга барча пулларини олиб боришга чақирмоқда.

Йил бошидан буён турк лираси ўз қийматининг 27 фоизини йўқотди. 13 август куни 1 АҚШ доллари 7,1 турк лирасига сотилган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг турк пўлат ва алюминийсига божларни икки баробарга ошириш ҳақидаги қарори лира қулашини янада кучайтирди. 

Мавзуга оид