«Бу журналистика эмас!» - Туркия New York Times’ни кескин айблаб чиқди
Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин Американинг The New York Times газетасида Ироқнинг Синжарида турк ҳудудида тақиқланган Курдистон ишчи партияси ижроия қўмитаси аъзоси Исроил Ўзденнинг ҳалок бўлиши ҳақида эълон қилинган мақолани терроризмни оқлашга уриниш деб атади. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзди.
Калиннинг сўзларига кўра, агар нашр мантиғига риоя қилинса, айримлар учун «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг собиқ етакчиси Усама бин Лодин ҳам «қаҳрамон» бўлиши керак.
«Бу журналистика эмас. Бу New York Times’нинг Курдистон ишчи партияси терроризмини оқлашга қаратилган қабул қилиб бўлмас ҳаракатидир», - дея маълум қилди Калин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Туркия бўйича янги баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024