Жаҳон | 08:36 / 21.08.2018
31915
1 дақиқада ўқилади

Трамп: «Туркия даҳшатли хатога йўл қўймоқда» 

Фото: Joshua Roberts/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар пастор Эндрю Брансонни озод этиш бўйича иш юзасидан турк томонига ён бермоқчи эмас. Бу ҳақда давлат раҳбари Reuters’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Туркия томонидан амалга оширилаётган нарса «афсусланарли». Унинг таъкидлашича, Анқарадан «мутлақо бегуноҳ» Брансон Туркия ҳудудидан озод қилинишини кутмоқда.

«Ўйлашимча, Туркия даҳшатли хатога йўл қўймоқда. Ён бериш бўлмайди», - дея таъкидлаб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Туркиянинг Брансонга алоқадор таклифини рад этганди.

Анқара агарда АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни бузганлиги сабабли Қўшма Штатларда турк банкига таҳдид солаётган миллиардлаб долларлик жаримадан воз кечса, америкалик пастор Эндрю Брансонга қўйилган айбловларни олиб ташлаш таклифи билан чиққан.

Мавзуга оид