Light | 17:59 / 06.09.2018
21962
4 дақиқада ўқилади

Суҳбат жараёнида асабларни тинчлантиришнинг 6 усули

Ишга жойлашиш ёки ўқишга киришдан аввал ўтказиладиган суҳбат жараёни – кучли зўриқиш. Сиз бу иш сизга мос эканингизни биласиз ва ишга оладиган одамда яхши таассурот қолдиришингизнинг ўзи кифоя. Бироқ асаблар панд беради. Бундай вазиятда хотиржамликни сақлаш учун нима қилиш лозим?

Фото: Unsplash

Асосий маълумотларни билинг

Суҳбат қандай ўтказилиши муҳим эмас. У хоҳ телефон орқали, хоҳ компания офисида рекрутерлар ёки топ-менежерлар томонидан ўтказиладими, унга тайёргарлик кўришингиз шарт.

Компания, бўлажак ишингиз ва вазифаларингиз тўғрисидаги барча маълумотларни ўрганинг. Ўзингиз ҳақингизда гапириб беришингиз, сўралганида айтиш учун қисқа нутқ тайёрланг. Тайёргарлик – хавотирни енгишнинг энг яхши усули.

Машқ қилинг

Суҳбат жараёнини дўстингиз, оила аъзоларингиз, устозингиз билан машқ қилинг.

Амалиёт мияда танланган хулқ-атвор типига жавоб берадиган нейрон алоқаларни ўрнатишда ёрдам беради. Сиз одат бўйича автоматик тарзда жавоб берасиз. Бу нейрон алоқаларини мустаҳкамлаш орқали зўриқиш ҳолатида керакли жавобни айтиш осонлашади.

Фото: Unsplash

Тушкунликка тушманг

Бари яхши кетаётгандек кўринса ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим. Ўзингизга қулоқ солинг. Ана ўшанда иш қидириш учун яна вақт сарфлашга тўғри келмайди.

Ўзингизни маслаҳат берувчи одам сифатида тутинг. Сиз ҳам компанияни баҳолашингиз керак. У сизга ҳақиқатан мос келиш-келмаслигини тушунишингиз лозим.

Муҳими – ўзингизга ишонч

Психологияда ишонч тушунчаси одамнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришишига бўлган ишончини англатади. Бу жуда муҳим хусусият.

Ўз кўникмаларингиз ва жиҳатларингизни ўрганинг. Агар ўзингиз учун янги бўлган соҳа бўйича ишга жойлашмоқчи бўлсангиз, ўтмишдаги қайси тажрибаларингиз сизга ёрдам  бериши мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг. Кучли ишонч ҳисси лавозимни эгаллашга муносиб эканингизни иш берувчига етказа олиш имконини беради.

Кучингизни тўғри баҳоланг

Балки битта компанияда кўплаб суҳбатлардан ўтишга тўғри келиши мумкин. Агар сизга бу жараён жуда чўзилиб кетгандек туюлса, ишга нисбатан аввалгидек иштиёқ сезмасангиз, кўнглингизга қулоқ солганингиз маъқул.

Резюмеда одамлар жуда кўп маълумот берганида ўзини идеал номзод сифатида кўрсатишни истайди. Бироқ бу усул иш бермайди. Баъзида бу каби номзодлар айнан шу ишга кириш йўлида ўзларига салбий томонларни “сўраб олишади”. Масалан, кам маошга рози бўлишади. Бундай қилиш ярамайди. Ўзингизни табиий тутинг.

Фото: Unsplash

Нафас олинг

Ишга жойлашиш имкониятидан бошингиз кўкка етаётган бўлса-да, бу жараён узоқ ва одамни чарчатадиган бўлиши мумкин.

Ҳордиқ чиқаришнинг ҳар бир дақиқасидан фойдаланинг. Масалан, келаси сафар суҳбатга кетаётганингизда чуқур нафас олинг. Ёдингизда бўлсин, сиз ҳам жойлашмоқчи бўлган иш жойингизни баҳолашингиз лозим. Ҳақиқатан ҳам у ердаги одамлар сизга ёқяптими? Ёки уларнинг ёнида ўзингизни ноқулай ҳис қилганингиз учун чарчаяпсизми?

Мавзуга оид