Жаҳон | 13:08 / 07.09.2018
22837
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари кутилмаганда Афғонистонга келди

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Мэттис мамлакатга 7 сентябрь, жума куни келган. Телеканал маълумотларига кўра, у эрталаб НАТОнинг Афғонистондаги миссияси бошқарувчиси генерал Скотт Миллер билан учрашув ўтказишни режалаштирганди.

Аввалроқ, Миллер мамлакатдаги НАТО миссиясининг янги раҳбари бўлгани хабар қилинганди. Таъкидланишича, қўмондонни алмаштириш маросими Кобулдаги «Қатъий қўллаб-қувватлов» миссияси қароргоҳида бўлиб ўтган. Бу лавозимни икки ярим йил давомида генерал Жон Николсон эгаллаган.

НАТО матбуот хизматидан билдиришларича, Миллер Афғонистонда «НАТО иттифоқчиларининг самарали ва барқарор кучлари ҳамда хавфсизлик институтларини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиради».

Мавзуга оид