Россия Буюк Британияни масхара қилаётгани айтилди
Россия Солсберида «Новичок» моддаси билан заҳарлаш ҳолати юз берганидан сўнг, Буюк Британия устидан кулмоқда, ахборот урушини олиб бормоқда ҳамда ушбу давлатнинг атайин ғашига тегмоқда. Британия томони айнан Москвани заҳарлаш билан боғлиқ вазиятга алоқадор дея ҳисоблайди, деб ёзмоқда The Guardian газетаси журналисти Кэролл Кадваладр.
Муаллифнинг таъкидлашича, «уйғониш» вақти келган. Унинг сўзларига кўра, бу «сиёсий театр» шаклига ўтиб кетган урушдир.
«Биз буни тан олиш учун кечикдик. Боз устига, бунга қарши изчил стратегия масаласида ғафлатда қолиб кетдик», - дейилади The Guardian’нинг материалида.
Журналистнинг сўзларига кўра, Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси расмий твиттер-аккаунти «дипломатия ҳақидаги барча тан олинган тушунчаларни бузиб ташлади», шунингдек, мамлакатнинг ғашига тегиб, Россия ташқи сиёсатини танқид қилувчи ҳар бир киши ёки тузилмани масхара қилмоқда ҳамда устидан кулмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳукумати томонидан ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда айбланган россияликлар Александр Петров ва Руслан Боширов RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньянга берилган интервьюдан сўнг ўз телефонларини ўчириб қўйгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:27
Россияда фуқаролар пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
08:36
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024