Руҳоний АҚШнинг позициясидан дарғазаб бўлди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ доимий вакили Никки Хейлининг Эрондаги Аҳваз шаҳрида ҳарбий парад вақтида рўй берган теракт ҳақидаги сўзларига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
Аввалроқ, Хейли CNN телеканалига берган интервьюсида террорчилик ҳужумчиларида айбдорларни топиш учун «Эрон кўзгуга қараши керак» экани ҳақида маълум қилганди. Бундай сўзлар билан у Эрон ҳукуматининг АҚШ ҳужумга алоқадор экани ҳақидаги сўзларига реакция билдирди.
«Аввалроқ АҚШ расмий вакили Аҳваздаги террорчилик ҳужуми ҳақида даҳшатли нарсаларни айтди ва бу теракт учун масъулиятни Эрон ҳукумати зиммасига юклаб қўйди!», - деб ёзади Руҳоний.
Шу муносабат билан у АҚШга агар Эрон томони 11 сентябрь ҳужуми ҳақида худди шундай деганида, қандай вазият юзага келиши ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон теракт учун ким масъул эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024