Жаҳон | 11:31 / 25.09.2018
5803
1 дақиқада ўқилади

Трамп Макрон билан учрашди: Икки раҳбар ўзаро нималарни муҳокама этди?

Фото: Ludovic Marin/AFP via Getty Images

24 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп франциялик ҳамкасби Эмманюэль Макрон билан кўришди. Улар халқаро хавфсизлик, жумладан, Суриядаги вазият ва АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо алоқалари ҳақида сўз юритишди. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Давлат раҳбарлари қатор халқаро масалалар, жумладан, Суриядаги вазият, Эрон томонидан бўлаётган хавф, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо алоқаларини муҳокама этишди. Бундан ташқари, улар Трампнинг жорий йил ноябрь ойида Парижга ташриф буюриши ва Биринчи жаҳон уруши якунинининг юз йиллигига бағишланган маросимда иштирок этиш юзасидан ҳам гаплашиб олишди”, - дейилади Оқ уй тақдим этган маълумотда.

Икки мамлакат етакчиси айни кунларда Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси доирасида кўришишди.

Мавзуга оид