МДҲда йил охиригача яна нечта машқ ўтказилиши айтилди
Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Александр Лапин 2018 йил охиригача МДҲ ҳудудида яна тўртта йирик машқлар ўтказилиши ҳақида хабар берди.
«Олдинда муҳим ва қатор жиддий тадбирлар бор. Бу Қозоғистондаги «Поиск-2018», Тожикистондаги «Рубеж-2018», Россия Федерацияси ҳудудидаги «Воздушний мост» ҳамда «Нерушимое братство» машқлари. Улар дунёга бизнинг бирдамлигимиз, жанговар қудратимиз ва қисқа муддат ичида Марказий Осиёнинг исталган нуқтасида бирлашган кучлар гуруҳини яратиш қобилиятимизни намойиш этиб беради», - деди Лапин «Иссиқкўл - Антитеррор-2018» террорчиликка қарши қўшма машқларнинг ёпилиш маросимида.
Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни якунланган машқлар МДҲ мамлакатлари қўшма жанговар тайёргарлиги бўйича тадбирлар комплексида навбатдаги босқичга айланди, деб хабар беради РИА Новости.
«Ўтган уч йил мобайнида, жанговар тайёргарлик дастурларининг сони 4 баробарга ошди, 17та қўшма машқлар ва машғулотлар ўтказилди, зобитлар операцияларни режалаштириш ҳамда бирлашган қўшинлар ва кучлар гуруҳини қўллашда қимматли тажриба орттирди. Бундай ёндашув халқаро терроризмдан, айниқса, Афғонистондан келаётган таҳдид ва чақириқларга адекват жавоб ҳисобланади», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД Марказий Осиёда таянч нуқтаси ташкил этишга ҳаракат қилаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
18:28 / 06.12.2024
Қирғизистондаги шаҳарда барча жамоат жойлари бепул Wi-Fi билан таъминланди
16:39 / 26.11.2024