Ўзбекистон | 21:15 / 28.09.2018
182986
5 дақиқада ўқилади

Иноятовдан Усмоновгача. Сенатнинг 16-ялпи мажлиси қандай ўтди?

​27-28 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. 

Бу галги ялпи мажлисда сайланган янги сенаторлар иштирок этишди. Хусусан, Бухоро вилоятидан Шуҳрат Чўлиев, Жиззах вилоятидан Эргаш Солиев, Наманган вилоятидан Мавлуда Имомова, Одилжон Маматкаримов, Бахтиёр Умаров, Навоий вилоятидан Жамшид Ходжаев, Сирдарё вилоятидан Улуғбек Сотиболдиев, Сурхондарё вилоятидан Абдуқодир Тошқулов, Қашқадарё вилоятидан Рўзибой Саидов ва Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенатда таништирилди. 

Бугун, 28 сентябр куни ўз ишини якунлаган Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси давомида жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган 21та масала, шу жумладан 14та қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди. 

«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Шунингдек, муҳокамалар якунлари бўйича вазирликлар ва идораларнинг, жойлардаги ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга қаратилган ҳамда тезкор равишда ҳал этилиши тақозо этадиган муҳим масалалар юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Жумладан, қишлоқ хўжалигида норасмий бандлик даражасини қисқартириш ҳамда ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш, шу билан уларнинг пенсия таъминоти кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича давлат назоратининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди. 

Сенаторлар Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини ҳам эшитишди. 

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси
Батир Матмуродов
Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Иноятов
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов
Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев
Оила маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова
Қаҳрамон Қуронбоев ва Рустам Иноятов
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагалдиев
Ниғматилла Йўлдошев ва Светлана Ортиқова
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Регламент ва одоб комиссияси раиси Иқбол Мирзаалиев 
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов
Доимий асосда ишловчи сенатор Валерий Тян
Мираброр Усмонов
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Сенат Раиси ўринбосари Муса Ерниязов

РШТЁИМ Жиззах филиали Гинекология бўлими акушер-гинекологи, сенатор Гулнора Тўраева
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров
Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори –
Ўзбекистон МТРКнинг ҳудудий телерадиокомпаниялар бўйича маслаҳатчиси Муҳаммаджон Мақсудов
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси,
Зангиота тумани 19 – қишлоқ оилавий поликлиника мудири Мақсуда Ворисова

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раҳбарияти
Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Толиб Мадумаров
Божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Жамшид Ходжаев
Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекция раҳбари ўринбосари Баҳриддин Холматов 

 

Мавзуга оид