Жаҳон | 10:46 / 04.10.2018
6648
2 дақиқада ўқилади

АҚШ БМТнинг Халқаро суди қарорлари бажарилиши баённомасидан чиқди

Жон Болтон/Фото: REUTERS/Leah Millis

Вашингтон АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши бўйича Фаластиннинг даъво аризаси бўйича БМТнинг Халқаро судида жавоб бермайди. 

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп юқоридаги каби баҳсларни Халқаро судда  ҳал қилиш ҳақидаги баённомадан чиқишга қарор қилган.  

Баённома уни имзолаган барча давлатларга Вена конвенцияси бажарилишига тааллуқли баҳсларни БМТ судида ҳал қилиш мажбуриятини қўяди. Фаластин АҚШ Ал-Қудснинг мақоми билан боғлиқ ҳолда 1961 йилда қабул қилинган Вена конвенциясини бузган деган қарорга келган ва суддан “АҚШга Ал-Қудсдан дипломатик миссиясини қайтариб олиш мажбуриятини қўйишни” сўраган.  

Болтоннинг айтишича, баённомадан чиқиш айнан Фаластиннинг даъвоси билан боғланган. Болтон АҚШ Вена конвенциясининг ўзидан чиқмаётганини айтиб, бошқа давлатларни  ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришга чақирган. 

АҚШ бунгача ҳам Халқаро суднинг юрисдикциясини қисман тан олган. 

2018 йилда Халқаро суд АҚШга Эронга қарши санкциялардан гуманитар ёрдам берилиши билан боғлиқ қисмини олиш мажбуриятини юклаган. Бунга эса Эрон ва АҚШ ўртасида 1955 йилда имзоланган дўстлик ҳақидаги келишувнинг бузилиши асос қилиб кўрсатилган. АҚШ бош котиби Майк Помпео суднинг бу қарорини АҚШ сиёсатига аралашиш деб баҳолаган. У қарорнинг бажарилиши бўйича ҳеч нарса демаган ва Эронга қарши санкцияларда шундоқ ҳам гуманитар ёрдамга тегишли истиснолар борлигини таъкидлаб ўтган. 

Мавзуга оид